Ўзбекистон | 10:03 / 03.04.2021
1181
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятининг баъзи ҳудудларида газ ўчирилади

Фото: KUN.UZ

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг “Кўмакай” автоматик газ тарқатиш шохобчасининг 1- ва 2-тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. 

Шунга кўра, Андижон шаҳрининг “Форобий”, “Мустақилликнинг 21 йиллиги”, “Пахтакор”, “Чўлпон 100 йиллиги”, “Озодлик”, “Уйғуробод”, “Бобур”, “Сафоий”, “Деҳқонобод”, “Уйғур”, “Жалабек”, “Далварзин”, “Меҳнат”, “Маданият, “Иттифоқ”, “Наврўз”, “Шодлик” МФЙлар ҳамда Андижон айлана йўл бўйидаги намунали уйлар шунингдек, шунингдек Олтинкўл туманидаги “Жалабек”, “Айшахонум”, “Далварзин”, “Кўмакай”, “Садда” ҳамда “Чўнтак” МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 3 апрель куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид