Жамият | 20:40 / 03.04.2021
5996
2 дақиқада ўқилади

Фарғона водийсида 450 млн сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний кириб келган телефонлар муомаласига чек қўйилди

Андижон ва Фарғона вилоятларида 463,7 млн сўмлик 980дан ортиқ уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан уяли телефонларнинг ноқонуний айланмасига қарши Асака туманида тезкор тадбир ўтказилди, дейилади хабарда. Тадбир давомида фуқаро Б.О. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автотранспорт воситаси тўхтаган вақтида ҳайдовчининг розилиги билан Андижон вилояти божхона бошқармаси маъмурий ҳудудига олиб келиниб, транспорт воситаси кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонаси ҳамда салон қисмида полиэтилен қопларга жойлаштирилган умумий қиймати 403,7 миллион сўмлик 629 дона уяли алоқа воситалари ва 2 дона планшет борлиги аниқланди.

lI6qb6xKUQmvN-CPFoXW17LLYN7nsJXO.jpg (1280×515)

Шунингдек, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари тезкор маълумотлар асосида навбатдаги тадбир ўтказган. Тадбир давомида Фарғона туманининг чегара олди ҳудудида яшовчи фуқаро Х.М.га тегишли яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада, ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 60 миллион сўмлик 5 турдаги 355 дона уяли алоқа воситалари мавжудлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур икки ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид