Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Масжидга йиғилаётган хайриядан 33 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди. Ўз қилмишини у қиморда катта маблағ ютқазгани билан изоҳлади
Пойтахтнинг Олмазор туманида қурилиши бошланган “Исломобод” жоме масжидининг харажатлари учун хайрия уюштирилди. Фирибгарлардан бири пластик картага алдаб уланиш йўли билан хайрия орқали йиғилган пуллардан 33 млн сўмдан ортиқ маблағни ечиб олиб, ўзлаштириб юборган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мультимедиа маркази тақдим этган маълумотларга кўра, Тошкентнинг Олмазор туманида қурилиши давом этаётган “Исломобод” жоме масжидининг имом-хатиби Абдуллоҳ Йўлдошев хайрли ишга бош қўшувчиларга қулайлик яратиш ҳамда бу йўл билан қурилишни жадаллаштириш мақсадида ўз пластик картаси кўрсатилган эълонни “Телеграм” тармоғидаги оммабоп каналларга жойлайди.
Орадан маълум вақт ўтиб, “Кама” никли фойдаланувчи имом-хатиб билан боғланади ва пул ўтказиши учун унга келган олтиталик рақам зарурлигини билдиради. Абдуллоҳ Йўлдошев соддалик билан бу кодни беради. Тез орада фирибгар масжид қурилиши учун тўпланган 33 млн 757 минг сўм маблағни ечиб олади.
Иложсиз қолган имом-хатиб ички ишларга мурожаат қилади. Тезкор тадбир ва қатор суриштирувлар давомида бу ишни 2000 йил Тошкент вилоятида туғилган Комронбек исмли шахс содир этгани аниқланди ва у қўлга олинди.
У АҚШда виртуал рўйхатдан ўтказилган рақам орқали рўйхатдан ўтган ва “Кама” ники билан ишончга кириб, пулларни ечиб олган. Ўз қилмишини у қиморда катта миқдорда ютқазгани билан изоҳлаган.
Комронбек Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига ўтказиш шарти билан 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.
Марказ ходими Жамолиддин Насимовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, суднинг енгил жазо беришига зарарнинг қоплангани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
15:42 / 05.04.2025
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж
18:08 / 04.04.2025
«Профилактик тадбирларни тўғри тушунишингизни сўраймиз» – Мусулмонлар идораси масжидлардаги техник назорат ишлари ҳақида
23:19 / 31.03.2025