Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат департаменти Москвадан Россия қўшинларининг Украина чегараси яқинидаги ҳаракати юзасидан изоҳ сўради
Украина бош штаби бошлиғи Руслан Хомчакнинг сўзларига кўра, Россия ҳарбий машқлар ниқоби остида Украина чегараси яқинида қўшин тўпламоқда.
Вашингтон Россия қўшинларининг Украина чегараси яқинидаги ҳаракати юзасидан Москвага изоҳ сўраб мурожаат қилди, деди АҚШ давлат департаменти вакили Нед Прайс.
"Биз НАТО бўйича иттифоқчиларимиз билан кескинлик кучайиши ва ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилишидан хавотирларимизни муҳокама қилдик ҳамда Россияга изоҳ беришини сўраб мурожаат қилдик", - деди Прайс.
У Россия қўшинларининг Украина чегараларига жойлаштирилиши Киевни қўрқитишга уриниш бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги саволга жавоб бермади.
"Россияни нима ҳаракатга келтираётгани ҳақида гапириш менинг ишим эмас, менинг ишим бу ҳақда АҚШ маъмурияти нима деб ўйлаётгани тўғрисида гапириш. Биз Украина шарқида Россия агрессиясининг кучайишидан ташвишдамиз, бу Россия қўшинларининг Украина чегаралари яқинида ва босиб олинган Қримда ҳаракатланишига ҳам тааллуқли", - деди Прайс.
Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўраётганини айтганди.
«Россия чегаралари атрофида НАТО, бошқа бирлашмалар, айрим мамлакатлар ва бошқаларнинг қуролли кучлари фаоллиги кузатилаётганини биласиз. Буларнинг барчаси ҳушёр туришни талаб қилади», – деганди у.
Украина бош штаби бошлиғи Руслан Хомчакнинг сўзларига кўра, Россия ҳарбий машқлар ниқоби остида Украина чегарасидаги Брянск ва Воронежга, шунингдек, Қримга ҳарбий юклар етказиб берган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025