Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boulevard бизнес марказида фасад ишлари бошланди
Dream City Development компанияси Boulevard Business Center қурилиш майдонидаги жараёнлар ва натижалар ҳақида маълумот берди.
Замонавий Boulevard бизнес марказини қурилиш жараёни ўзининг якуний босқичига яқинлашмоқда. Ишчилар бинонинг ички муҳандислик ва ташқи пардозлаш ишларини бошлашди. Фасад ишларида бинонинг ташқи периметри бўйлаб кенг кўламли металл конструкция ўрнатилади. Металл панжара бизнес марказининг футуристик меъморлигининг етакчи элементидир.
Махсус ускуналар ёрдамида катта ҳажмдаги металл блокларни қотириш ва ўрнатиш ишлари олиб борилади. Айни пайтда иккинчи қаватнинг фасадига ойналар ўрнатилган. Биринчи қават биноларининг бир қисми ҳисобланган панорама ойналарнинг махсус шиша эшиклари учун каркаслар ўрнатилади. Бунга параллел равишда фасад декоратив блоклар билан қопланади.

Бино ичкарисида офис ва йўлаклар деворлари ва шифтларини гипсокартон билан қоплаш ишлари олиб борилмоқда. Эшик жойларини тайёрлаш ишлари кетмоқда. Ҳожатхонада сантехника ўрнатиш учун жойлар тайёрланди. Том ёпиш ишлари ва шифтни қоплаш билан бир қаторда ёнғиндан ҳимоя қилиш тизими ва спинклер элементларини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Барча ишларни якунлаш ва бинонинг фойдаланишга топширилишига оз вақт қолди. Эслатиб ўтамиз, қурилиш жараёни босқичида юқори сифатли тижорат кўчмас мулкини сотиб олиш бўйича энг фойдали таклифлар амал қилади. Марказга қулай шартлардан фойдаланиб сармоя киритиш имкониятини бой берманг.

Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22
Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ
Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл
Сайт: www.dreamcity.uz
Telegram: t.me/dreamcityuz
Facebook: fb.com/dreamcity.uz
Instagram: @dreamcity.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 04.05.2021
Boulevard Business Center: Тashkent City'даги офис ва дўконларга 25% гача эксклюзив чегирмалар
09:00 / 24.04.2021
Boulevard Business Center – Tashkent City'даги юқори даражали савдо-офис кўчмас мулки
09:00 / 30.03.2021
Boulevard Business Center: қурилишнинг якуний босқичи
09:20 / 24.03.2021