Жамият | 18:28 / 05.04.2021
3497
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда қоидабузар ҳайдовчи пиёдалар йўлакчаси устида ёш болани уриб юборди

Жиззах вилоятида қоидабузар ҳайдовчи пиёдалар йўлакчаси устида ёш болани уриб юборган. Бола оғир тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2021 йил 30 март куни соат тахминан 14:55ларда давлат аҳамиятидаги 4Р34 автомобиль йўлининг Шароф Рашидов туманидан ўтувчи 9-километрида Зомин–Жиззах йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи ўз бошқарувидаги «Forza» автомашинаси билан пиёдалар йўлакчаси устидан ўтаётган ёш болани уриб юборган.

Натижада, вояга етмаган пиёда оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Жиззахда қувиб ўтиш қоидалари бузилиши ортидан бир жойда кетма-кет иккита ЙТҲ рўй берди

Самарқандда қоидани бузиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган ҳайдовчи пиёданинг ўлимига сабаб бўлди

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид