“Ўлишни истамайман” – оққонга чалинган катталар кўмак истайди
Кўп ҳолатларда дилни сескантирадиган оққон билан курашаётган болаларнинг шифо топиши учун уларнинг ота-оналари курашишади. Аммо ота-оналар бу дардга чалинса-чи?...Бу гал шу дардга тутқун бўлган ота-оналар, навқирон йигит, ўз олдига катта мақсадларни қўяётган ўсмир ҳақида ҳикоя қилинади.
“Мен касал бўлмасам шу аҳволга тушишмасди”...
Сардорбекка оққон ташхиси қўйилиши ота-онасини эсанкиратиб қўйди. “Биз бунчалик деб ўйламаган эдик. Шу дардни менга бериб, болам касал бўлмаса қанийди. Мен ҳамма нарсани кўрдим, болам ҳали ҳаётда ҳеч нарса кўрмади, ахир”,- деб йиғлайди онаси Зарбиби опа. Сардорбек онасининг ҳар қанча сиқилмасин унга билдирмасликка ҳаракат қилишини, аммо у сезиб туришини айтади. Ота-онасини қийин аҳволга солганидан ўсмир йигитча ўзини айбдор сезади.
Сардорбек Тўрақуловга оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0417 1084 1892 отаси Сарвар Турдиев номида
Сбербанк: 4276 3800 7984 1958 қариндоши Анвар Турдиев номида
Телефон: +998912199136 (онаси)
Ўғлим куёв, қизим келин бўлишини кўришни истайман
Икки фарзанднинг онаси Чарос оққоннинг чангалидан чиқишга астойдил ҳаракат қиляпти. Уни касалликдан халос қилиш учун икки оила: ота-онаси, турмуш ўртоғи имкон қадар ҳаракат қилишмоқда. “Ўлишни истамайман. Ўғлим куёв, қизим келин бўлишини кўришни, уларни ёнида бўлишни хоҳлайман. Уларни онасиз тасаввур қилолмайман”,- дейди Чарос.
Чарос Эргашевага оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0417 6123 2603 турмуш ўртоғи Шерзод Эргашев номида
Сбербанк: 5469 3801 4144 4629 қариндоши Камолиддин Эргашев номида
Телефон: +998975458780 (ўзи)
Йигитнинг кўзини ёшлатма, ҳаёт...
“Уйдан даволанишга чиқиб келар эканман, қайтиш- қайтмаслигимни ўйлайман”,- наманганлик Раҳимжоннинг йиғиси юракни ўртайди: “Кичкина фарзандимни кўтариб ўйнатгим келади – мумкинмас. Боланг олдингга келса-ю, ўйнатолмасанг энг оғири ўша бўларкан”. Фарзандларига тиргак бўлишни истаган ота яхши инсонлар кўмагида бу дарддан фориғ бўлмоқчи.
Раҳимжон Назировга оид маълумотлар:
Халқ банки: 8600 0604 2448 2637 укаси Назиров Акром номида
Сбербанк: 4817 7602 5077 9034 укаси Назиров Акром номида
Виза: 4455 5500 1130 0759 қариндоши Ёдгор Норқўзиев номида
Телефон: +998942721464 (ўзи)
Фурқатбекка илик кўчириш операцияси зарур
Кўринишидан тоғни урса талқон қилгудай Фурқатбекни оққон касали ичдан емирмоқда. Шифокорлар унга илик кўчириш операцияси зарурлигини айтишган. Бундай жарроҳлик муолажаси фақат хорижда амалга оширилади. Узоқ муддатли даволанишлардан кейин катта маблағ талаб қиладиган бу операция учун уларда маблағ йўқ. Аммо ҳамма оналар каби Дилфуза опа ҳам бор имкониятини ишга солиб фарзанди тузалиши учун курашмоқда.
Фурқатбек Маримбоевга оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0417 5072 8785 Фурқатбек Маримбоев номида
Сбербанк: 5469 2200 1232 2001 Фурқатбек Маримбоев номида
Виза: 4178 8000 0800 4898 Фурқатбек Маримбоев номида
Телефон: +998977561975 (онаси)
Муҳтожликдан ёрдам сўраб очилган қўлларни тўлдирган инсонларнинг савоб палласини Ўзи тўлдиргувчидир. Шундай савобталаблар, имконлилар қаторида бўлиш ҳам бир неъмат эканлигини унутмайлик.
Гулмира Тошниёзова тайёрлади.
Тасвирчи Мирвоҳид Мирраҳимов.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024