Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ўқувчиларнинг матнни ўқиб тушуниш даражасини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлар ўтказилмоқда
Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) томонидан амалга оширилаётган PIRLS тадқиқотлари ўқувчиларнинг мактаблар бошланғич синфида тўрт йил мобайнида қай даражада билимга эга бўлганини аниқлаб, бутун дунё бўйлаб қиёсий таҳлил ўтказади.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълум қилишича, 5–14 апрел кунлари Ўзбекистон мактабларидаги 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиб тушуниш даражасини баҳолаш бўйича (PIRLS) халқаро тадқиқотлар ўтказилмоқда.
2001 йилдан бери ҳар беш йилда бир марта ўтказиладиган ушбу тадқиқотларда мамлакатимиз илк маротаба, дунёнинг 60дан ортиқ давлатлари қаторида иштирок этмоқда.
Тадқиқотда 180та мактабда таҳсил олувчи 5 948 нафар 4-синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари, мактаб директорлари ва синф раҳбарлари иштирок этади. Тадқиқотда иштирок этадиган мактаблар ва ўқувчилар тасодифийлик тамойиллари асосида танланган.
Бунда мактаблардаги таълим тили, шаҳар ёки қишлоқда жойлашгани ва ўқувчилар сони каби мезонлар ҳам инобатга олинади.
«PIRLS асосий тадқиқоти қоғоз шаклида ўтказилади ва унда 4-синф ўқувчилари матнни ўқиб тушуниш даражаларини баҳоловчи тест топшириқларини бажарадилар ҳамда таълимга қизиқишлари, уй ва мактаб шароитлари тўғрисидаги шахсий фикрларини намоён этувчи ўқувчи сўровномасини тўлдирадилар.
Шунингдек, иштирокчи мактаблар раҳбарлари ва танланган синф раҳбарлари таълим муассасасидаги таълим муҳитини ўрганувчи мактаб ва ўқитувчи сўровномасини, ўқувчиларнинг ота-оналари ёки васийлари эса фарзандларининг таълим олиш шароитларини ўрганувчи уй сўровномасини тўлдирадилар.
Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий маркази томонидан ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказиладиган жараёнлар учун барча тадқиқот материаллари: баҳолаш дафтарлари ва сўровномалар тегишли тилларга мослаштирилган ҳолда таржима қилиниб, халқаро верификациядан ўтказилган», – дейилади инспекция маълумотида.
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
13:58 / 29.04.2025
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади
12:03 / 19.04.2025