Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пластик карталардан ўғирланган пуллар одатда дарҳол хорижга чиқариб юборилади – мутахассис
Бош прокуратура академияси бўлим бошлиғи Ғайрат Мусаев Kun.uz мухбири билан суҳбатда бугунги кунда кўпайиб бораётган пластик карталардан ўғрилик ҳолатлари ҳақида сўзлаб берди.
“Афсуски, бугунги кунда содда инсонларнинг ишончига кириб, уларнинг пластик карталаридаги маблағларни ечиб олиш ҳолатлари жуда кўп учраяпти. Фирибгарлар одатда бир усулни қўллашади – маълум маблағ ўтказиб бераман, деб хабар йўллашади ва бунинг учун код зарурлигини айтишади. Кодни қўлга киритгандан кейин картага уланадилар ва ундаги пулни бошқа бир пластик картага ўтказиб оладилар.
Вазиятнинг мураккаблиги шундаки, бундай пуллар тезлик билан хориждаги ҳисобрақамларга ўтказиб юборилади. Из қолдирмаслик учун фирибгарлар чет элларда расмийлаштирилган виртуал рақамлардан ва турли никлардан (виртуал оламдаги тахаллуслардан) фойдаланишади.
Халқаро ҳамкорлик, жумладан Интерпол линиялари орқали суриштирувнинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор. Масалан, бундай пуллар кўп ўтказиб юбориладиган АҚШда 5 минг долларгача бўлган маблағ ўмарилган бундай халқаро жиноят ишлари кўриб чиқилмайди.
Шундай экан, энг самарали услуб бундай жиноятларнинг олдини олиш, яъни пластик карталарга оид маълумотларни эҳтиёт қилиш ҳисобланади”, – деди Ғайрат Мусаев.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Олмазор туманида қурилиши бошланган “Исломобод” жоме масжиди учун уюштирилган хайриядан пластик картага алдаб уланиш йўли билан 33 млн сўмдан ортиқ маблағни ечиб олиб, ўзлаштириб юборган шахс жазога тортилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
14:13 / 16.02.2025
Фарғонада ўғирликка тушган йигит онани болалари кўз ўнгида ўлдирди
19:12 / 30.01.2025
Нидерландияда 2,5 минг йиллик олтин буюмларни ўғирлашда гумонланган шахслар ушланди
18:19 / 13.01.2025