Жамият | 18:46 / 05.04.2021
4840
2 дақиқада ўқилади

 Қўнғиротлик йигит Нукусда севган қизи ва унинг ёнидаги йигитни пичоқлаб кетди. Қиз шифохонада вафот этган

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоқ давлат университетида ўқийдиган қиз ва Қорақалпоғистон тиббиёт институтида ўқийдиган йигитни қўнғиротлик йигит (қизнинг аввалги йигити) пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2 апрель куни Қўнғирот туманида яшовчи 21 ёшли У.Т. 20 яшар қизнинг орқа томонига уй пичоғи билан 3 марта зарба берган. Воқеа Нукус шаҳар 22-кичик туманда жойлашган 36-сонли мактаб қаршисида юз берган. У.Т. шунингдек, воқеа жойидаги 19 ёшли йигитга ҳам пичоқ билан бир неча бор жароҳат етказиб, қочиб кетган. Қизнинг Қорақалпоқ давлат университетида ўқиши маълум бўлди.

Ушбу ҳолат натижасида 20 ёшли қиз ва 19 ёшли йигит шифохонага олиб борилган. Бироқ, кўрсатилган муолажаларга қарамай, 3 апрель куни С.С. (20 ёшли қиз) шифохонада вафот этган. Боланинг ҳолати ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Ҳодиса юзасидан 2 апрель куни Нукус шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-бўлими "а" банди билан жиноят иши очилади. Йигит ва қизни пичлоқлаган У.Т Жиноят -процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қўлга олинган. 

Ҳозирги вақтда бу ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид