Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида халқ таълими соҳасидаги раҳбар ходимларнинг ярмидан кўпи баҳолаш синовидан ўта олмади
Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган халқ таълими соҳасидаги раҳбар ходимларнинг ярмидан кўпи баҳолаш синовидан ўта олмаган. Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган 56 нафар туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг иш фаолиятини баҳолаш жараёни амалга оширилган. Баҳолаш натижасига кўра, 29 нафар (51,8 фоиз) раҳбар ходим синовдан ўта олмаган. Қолган 27 нафар раҳбар ходимнинг натижаси ижобий бўлган.
Қайд этилишича, баҳолаш натижалари салбий бўлган раҳбар ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси икки ҳафтадан сўнг бекор қилиниб, уларга мутахассислиги ва малака даражасига мос бошқа лавозимлар таклиф қилинади.
Меҳнат шартномаси бекор қилинган бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади. Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.
Маълум қилинишича, аввалроқ Тошкент ва Сирдарё вилоятида ҳам баҳолаш жараёнлари ўтказилган. Уларда ҳар иккала вилоят туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг 43 фоизи синовлардан ўта олмаган.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025