Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада қуриб битказилмаган уй учун тўланган 11 000 АҚШ доллари эгасига қайтарилди
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Фарғона тумани, "Миндонобод" МФЙ, Янги аср кўчаси 199-уйда яшовчи фуқаро М.Ф. мурожаат қилади.
Агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси ахборот хизмати ходими Ахаджон Мўйдиновнинг Kun.uz'га хабар беришича, мурожаатда фуқаро 2019 йилда “V.A.Q” МЧЖ томонидан Фарғона шаҳридаги Ойбек кўчасида қурилаётган 16 Г-уйнинг 3-хонадонини 2020 йил март ойида тўлиқ битказиб бериш шарти билан сотиб олиш учун шартнома имзолайди ва шартномага асосан 10000 АҚШ доллари ва 7 000 000 сўм миқдорида тўловларни амалга оширганлигини, лекин орадан 1 йил ўтсада, пудратчи томонидан мазкур уй битказиб берилмаётганлигини билдиради.
Шундан сўнг, фуқаро М.Ф. МЧЖдан хонадон учун тўланган пулларни қайтариб беришни талаб қилади. Бироқ фуқаронинг талаби қондирилмайди.
Фуқаронинг ушбу мурожаати Агентликнинг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилади ва фуқаронинг талаби бўйича пудратчи ташкилот томонидан уй учун дастлабки тўланган 10 000 АҚШ доллари ва 7 000 000 сўм пуллари қайтариб берилган.
Мавзуга оид
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
09:39 / 23.05.2025
Бўрижардаги фожиа. Одамлар хавфсизлиги охирги ўриндами?
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
18:50 / 22.05.2025