Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги зиёратгоҳга келганларнинг чўнтагидан пул ўғирлаган аёл ушланди
Фарғона вилояти Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Хизр Бува зиёратгоҳида киссавурлик содир қилиб юрган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2021 йил 2 апрел куни соат 11:30ларда номаълум шахс Риштон тумани “Бўстон” МФЙда жойлашган Хизр Бува зиёратгоҳида бўла туриб, зиёрат учун келган фуқаролар, 54 ёшли Мавлуда У.нинг кийими чўнтагидан 600 000 сўм ва 41 ёшли Соҳиба Ш.нинг сумкасидан 500 000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни муқаддам судланган 35 ёшли Марғуба Э. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган ва унинг ёнидан чиққан 875 000 сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
16:29 / 06.03.2025