Консерваториянинг Нукус филиали ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди (https://t.me/huquqiyaxborot/9473). Унга кўра, Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди.
Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул қилиш кўрсаткичлари ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Филиалнинг 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.
Мавзуга оид
10:33 / 08.09.2024
Диаметри 40,5 метр, баландлиги 22 метр: Гиннесснинг рекордлар китобига кирган ўтовдан репортаж
14:27 / 27.08.2024
Хориждаги қорақалпоқ диаспоралари вакиллари Нукусда йиғилди - фото
07:33 / 27.08.2024
Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатди
07:30 / 21.08.2024