Навоийда ИИБ ходимига 2000 доллар пора беришга уринган шахс қўлга олинди
Навоий вилоятида укасининг жиноий ишларини ёпиб юбориш эвазига ИИБ ходимига 2000 доллар пора таклиф этган шахс ушланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Навоий вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими Ж.Файзиев И.Х. ва бошқа бир гуруҳ шахсларнинг дизель ҳамда бошқа турдаги ёнилғи маҳсулотларини ноқонуний равишда олиб кетаётгани юзасидан суриштирув ишлари олиб борган.
Суриштирув давомида Ж.Файзиевнинг хонасига келиб, ўзини И.Х.нинг акаси И.Қ. деб таништирган шахс, укасининг ноқонуний ҳаракатларига чора кўрмаслик ҳамда далилий ашё тариқасида олиб қўйилган нарсаларни қайтариб бериш эвазига 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида таклиф қилган.
Ж.Файзиев бу шахсга унинг хатти-ҳаракатлари қонунга зид экани, шу билан бирга, укасининг ноқонуний ишлари бу тарзда ёпилмаслиги, қонун доирасида кўриб чиқилишини айтишига қарамай, пора таклиф қилишда давом этган. Шундан сўнг Ж.Файзиев юқоридаги ҳолатни ИИБ бошлиғига билдирги орқали маълум қилган.
2021 йил 4 апрель куни Навоий вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси биносида ИИВ ЎХБ Навоий вилоят бўйича бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, И.Қ. Ж.Файзиевга 6,8 миллион сўм ҳамда 300 АҚШ долларини бераётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024