Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойнинг суперкомпьютерларга алоқадор компанияларига нисбатан санкциялар киритди
Таъкидланишича, санкциялар киритилган ташкилотлар Хитой халқ озодлик армиясига сунъий йўлдош орқали юбориладиган хабарларни тутиш учун кодларни бузишда ёрдам беради.
Хитойнинг еттита компания ва лабораторияси АҚШ санкциялар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда АҚШ савдо вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу ташкилотлар Хитой қуролли кучлари учун суперкомпьютерлар ишлаб чиқарилишига алоқадор.
«Бундай компьютерлардан кўпинча фуқаровий мақсадларда фойдаланилади, аммо улар ядро қуроллари, киберқуроллар, ракета ва ҳатто ҳипертовушли қурол ишлаб чиқишда ҳам муҳим ҳисобланади», – деди АҚШ савдо вазирлиги вакили.
Санкциялар яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи Tianjin Phytium Information Technology (Phytium), Shanghai High-Performance Integrated Circuit Design Center ва Sunway Microelectronics компанияларига қарши жорий этилди. Шунингдек, Цзинан ва Шэнчжэн шаҳарлари, Уси ва Чжэнчжоу шаҳар округларидаги суперкомпьютерлардан фойдаланувчи ҳисоблаш марказлари ҳам қора рўйхатга киритилди.
«Бу тузилмалар миллий манфаатларимизга зид тарзда фаолият кўрсатади», – деди савдо вазирлиги вакили.
АҚШнинг таъкидлашича, санкциялар киритилган ташкилотлар Хитой халқ озодлик армиясига сунъий йўлдош орқали юбориладиган хабарларни тутиш учун кодларни бузишда ёрдам беради.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025