Ўзбекистон | 17:09 / 08.04.2021
5598
1 дақиқада ўқилади

Берунийда 420 млн сўмга қурилиб, фойдаланишга топширилган мактаб умуман қурилмаган бўлиб чиқди

Беруний тумани'даги 420 млн сўмга қурилиб фойдаланишга қабул қилинганлиги кўрсатилган 58-мактаб филиалида умуман қурилиш бўлмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида айтиб ўтилган.

Мажлисда қайд этилишича,  ХТВ муассасаларида 192,2 млрд сўмлик молиявий хато, камчиликлар ва ўзлаштиришлар аниқланган. Шунингдек, Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан 21 млрд сўмлик самарасиз харажатларга йўл қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Кегейлидаги мактабни таъмирлашда 104,8 млн сўмлик, Чимбойдаги мактаб филиали биносини реконструкция қилиш учун ажратилган маблағдан 105 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинганди. Бундан ташқари Элликқалъадаги мактаб масъуллари қарийб 0,5 млрд сўмни талон-торож қилиб юборишган эди.

Мавзуга оид