Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда газ таъминоти идораси ходимлари аҳолидан йиғилган 381,7 миллион сўмни ўзлаштириб юборган
Самарқанд вилояти Ургут тумани газ таъминоти бўлими ходимларининг фирибгарликлари фош бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ургуттумангаз» таъминоти бўлими ходимларининг фирибгарликлари аниқланган.
Маълум бўлишича, туман аҳолисига етказиб берилган 127 218 дона маиший газ баллони аҳоли хонадонларига ўрнатиб берилмаган ҳолда, ушбу хизмат учун 381,7 миллион сўм нақд пул фирибгарлик йўли билан олинган. Сўнг ушбу маблағларни махсус ҳисобрақамга топширмаслик мақсадида, фуқаролар номидан газ баллонларини ўрнатиб беришни рад қилиш тўғрисида сохта аризалар расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан «Ургуттумангаз» газ таъминоти бўлими ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025