Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ўзини «вазирликда ишлашини» айтиб тадбиркорга ер олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ўзини «вазирликда ишлашини» айтиб тадбиркорга туман марказидан ер олиб бериш эвазига пул олган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қумқўрғон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда тадбир ўтказган. Тадбирда, ўзини «вазирликда ишлашини» айтиб шу туманда фаолият кўрсатувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга бизнесини ривожлантириш учун туман марказидан ер олиб бермоқчи бўлган фуқаро З.А. ушланган.
Қайд этилишича, «Вазирлик ходими» ўз хизмати учун тадбиркордан 8 миллион сўм ва 1 000 АҚШ доллари сўраган. Мазкур шахснинг ҳаракатларидан шубҳаланган тадбиркор бу ҳақда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига хабар берган.
Ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида ўзини вазирлик ходими деб таништирган фуқаро тадбиркордан пулларни олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Темурийлар даврига мансуб китоб ва қимматбаҳо тошларни катта пулга сотишга уринган шахс қўлга олинди
Мавзуга оид
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
11:03 / 02.05.2025
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди
21:44 / 04.04.2025
“Гулзор қилиб қўйганди, энди у йўқ” – Сурхондарёда 200 туп дарахт йўқ қилингани айтилмоқда
16:33 / 12.03.2025