Ўзбекистон | 16:39 / 08.04.2021
16690
2 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ғайрат Фозилов ташқи ишлар вазирининг Европа давлатлари билан ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ғайрат Ғаниевич Фозиловни ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорини имзолади.

У Европа давлатлари билан ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқалар бўйича вазир ўринбосар вазифасини бажаради.

Ғайрат Фозилов 1996 йили Жаҳон иқтисодиёти ва Дипломатия университетини тамомлаган. У 2015 йилдан буён Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келган. Ундан аввал, 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасининг НАТО ҳузуридаги миссияси маслаҳатчиси, 2010-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Кадрлар ва ўқув юртлари бошқармаси бўлим бошлиғи сифатида хизмат қилган.

У 2017 йилга қадар ҳам ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган, 2017 йил Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланганди.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил мартидан буён ташқи ишлар вазирининг Европа давлатлари билан ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқалар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган Шерзод Асадов 2021 йил мартида Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари - президентнинг матбуот котиби этиб тайинланди.

Мавзуга оид