Пўлат Бобожонов Қорақалпоғистонда 7 нафар ходимни ишдан олди. 9 та ҳудуддаги фаолиятга жиддий эътироз билдириб, 14 инспекторни ротация қилди
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ўрганишлар якунига бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, республика ва шаҳар-туман сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда 2020 йил давомида ва жорий йилнинг ўтган даврида, Қорақалпоғистонда жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш борасидаги ишлар муҳокама қилинган.
Ички ишлар вазири «Темир дафтар», «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарларига киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида етарли чора-тадбирлар белгиланмаганлиги учун Нукус шаҳри, Қанликўл, Кегейли, Чимбой, Қўнғирот, Тахиатош, Беруний, Қораўзак ва Бўзатов туманлари ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолиятига жиддий эътироз билдирган.
Шунингдек, ўз хизмат ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлашда йўл қўйган жиддий камчиликлар учун 7 нафар ички ишлар органлари ходимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 5 нафар ходим эса интизомий жазога тортилган. Шу билан бирга, доимий яшаш жойидан олисда хизмат қилаётган 14 нафар профилактика инспекторлари ротация қилинган.
Мавзуга оид
11:16 / 06.02.2024
Пўлат Бобожоновга янги ўринбосар тайинланди
12:12 / 05.01.2024
«112» тезкор рақами ўз муддатида ишга тушмади
10:26 / 03.12.2023
Ўзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олишга келишди
10:03 / 15.09.2023