Ўзбекистон | 16:49 / 10.04.2021
3629
1 дақиқада ўқилади

Бухорода газоконденсат ўғирлаганлар ушланди

Вилоятнинг чўл ҳудудларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда газоконденсат ўғирлаганлар қўлга олинди.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Пешкў туманида яшовчи фуқаролар А.М. ва Ғ.Ў. Қоракўл туманидаги «Учқир» чўл массивида жойлашган «Газлинефтгазқазибчиқариш» МЧЖга қарашли газоколлектор газ қувуридан газоконденсат ташиб кетаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ўтказилган тергов жараёнларида ушбу жиноятни содир этишда яна 5 нафар шахснинг иштирок этганлиги ва «Газлинефтқазибчиқариш» МЧЖда ишлайдиган шахслар томонидан моддий манфаат эвазига шароит яратиб берилганлиги аниқланган.

Мавзуга оид