Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Forbes Дуровни БАА миллиардерлари рўйхатидан олиб ташлади
Павел Дуров россиялик миллиардерлар рўйхатида тўққизинчи ўринга жойлашди.
Forbes журнали «ВКонтакте» ва Telegram асосчиси Павел Дуровни Бирлашган Араб Амирликлари миллиардерлари рўйхатидан олиб ташлади. Эндиликда Дуров энг бой россияликлар рўйхатида қайд этилди.
У шу ҳафтада 17,2 млрд доллар бойлиги билан БААнинг энг бой кишиси деб қайд этилганди.
Дуров россиялик миллиардерлар рўйхатида тўққизинчи ўринга жойлашди.
Энг бой россияликлар рейтингида «Северсталь» раҳбари Алексей Мордашов турибди (29,1 млрд доллар).
Павел Дуров дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 112-ўринни эгаллаган.
У Дубайга 2017 йилда кўчиб ўтганди. Дуровнинг сўзларига кўра, унинг бу қарорга келишига Dubai Media City эркин иқтисодий ҳудудида солиқларнинг йўқлиги сабаб бўлган.
Мавзуга оид
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
20:25 / 20.05.2025
Франция Павел Дуровнинг АҚШга боришига рухсат бермади
12:55 / 19.05.2025
Telegram асосчиси Руминияда цензура жорий этишдан бош тортди
19:22 / 21.04.2025