Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй Россиянинг Украина чегарасидаги ҳаракатларига тез кунларда жавоб қайтарилишини билдирди
Охирги ҳафталарда Донбассдаги низолашувчи томонлар бир-бирини сулҳ режимини бузишда айбламоқда.

Фото: DPA
Вашингтон Украина чегарасидаги вазиятнинг кескинлашишига жавоб тайёрламоқда, деди Оқ уй вакили Жен Псаки.
"Аввало, ҳаракатлар амалга оширилганини ва биз вазият ривожини кузатаётганимизни айтмоқчиман. Биз очиқ-ойдин айтдик, аммо яна қайтараман: бунинг оқибати бўлади, айримлари ошкора, айримлари кўринмайдиган ҳолда. Тез кунларда барчаси ҳақида биласизлар", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Америка "минтақадаги шериклари ва иттифоқчилари билан вазиятни баҳолаш, разведка маълумотлари алмашиш ҳамда нима қилиш мумкинлиги борасида узвий алоқада бўлиб турибди".
Охирги ҳафталарда Донбассдаги низолашувчи томонлар бир-бирини сулҳ режимини бузишда айбламоқда. Россия НАТО кучлари Украина ва Қора денгизда фаоллашганини айтмоқда. Ғарб эса Россия ҳарбийлари ва техникаси Украина чегарасига келтирилгани тўғрисида хабар қилди.
Мавзуга оид

13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда

11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

09:03 / 28.05.2025