Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой коронавирусга қарши ўз вакциналарининг самарадорлиги пастлигини тан олди — New York Post
Хитойнинг касалликлар тарқалишини назорат қилиш маркази Хитойда коронавирусга қарши ишлаб чиқилган вакциналарнинг самарадорлиги пастлигини тан олди. Бу ҳақда марказ директори Гао Фуга таяниб The New York Post нашри хабар берди.
Гао Фу нашрга берган интервьюсида Хитой вакциналарининг самарадорлиги пастлигини тан олган.
«Ҳозирда эмлаш учун турли вакциналарни қўллаш вариантини ўрганмоқдамиз», — деб айтган хитойлик мутахассис.
Маълумотларга кўра, Хитойнинг кенг қўлланаётган Sinovac компанияси вакцинаси самарадорлиги 50 фоиздан сал кўпроқни ташкил қилади. Бу орада хорижий вакциналар анча юқорироқ самарадорликка эга.
Бундан ташқари, Хитой ўз ҳудудида хорижий вакциналарни қўллашга рухсат бермаган. Бироқ мамлакатда маҳаллий вакциналар паст самарали бўлса-да, улар билан оммавий эмлаш давом этмоқда. Расмий Пекиннинг таъкидлашича, ёз ўртасигача мамлакатнинг бир миллиарддан кўпроқ аҳолиси коронавирусга қарши эмланади.
Хитойлик мутахассислар турли вакциналарни қўллаш тажрибасидан фойдаланишлари мумкинлигини истисно этишмаяпти. Айни вақтда дунёда эмлаш самарадорлигини ошириш учун турли вакциналарни биргаликда қўллаш бўйича синовлар ўтказилмоқда.
Мисол учун, британиялик мутахассислар AstraZeneca вакцинаси самарадорлиги 60 фоизга яқинни ташкил қилгани сабабли, уни анча самарали бўлган Pfizer вакцинаси билан биргаликда қўллаш имкониятини ўрганишмоқда.
Мавзуга оид
21:40 / 30.04.2025
Ҳуснбузарларга қарши биринчи вакцинанинг клиник синовлари бошланди
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025