Жиззахда 5 килограмм гиёҳванд моддаларни олиб кетаётган шахслар ушланди
Жиззах вилоятида 5 килограмм «гашиш» гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 2 апрел куни ДХХ Жиззах вилоят бошқармаси ҳам вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбир ўказилган. Тадбир давомида М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 1031 километрида, йўл четида бешта қора рангли полэтилен пакетга ўралган модда аниқланган. У тортиб кўрилганда 5 килограмм 35 грамм «гашиш» гиёҳванд моддаси экани маълум бўлган.
Шундан сўнг, мазкур гиёҳванд моддасини ташлаб кетган шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган ва воқеа жойи кузатувга олинган. 3 апрел куни кечки пайт 22:25 ларда ўша жойга Қозоғистон Республикасига тегишли бўлган автомашина келиб тўхтаган. Унинг ичида бўлган икки нафар шахс гиёҳванд моддани олиб машинага ортаётган пайтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан ушланган.
Олиб борилган суриштирувлар давомида улар 1988 йилда туғилган, Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти Чимкент туманида яшовчи шахслар экани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024