Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея баллистик ракета ташийдиган сув ости кемаси қурилишини якунлади - Yonhap
Шимолий Кореяда сув сиғимдорлиги 3 минг тоннани ташкил қилувчи янги сув ости кемаси қурилиши якунланди. Бу ҳақда АҚШ ва Жанубий Корея разведкалари маълумотларига таяниб Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
ОАВ маълумотларига кўра, Пхенян АҚШга босимни кучайтириш мақсадида янги кемасини намойиш қилиш учун қулай фурсатни кутмоқда.
Кеманинг намойиши вақтида ундан “Пуккиксон-3” каби баллистик ракета учирилиши мумкин.
2019 йилда ОАВда Шимолий Корея 3та баллистик ракета таший оладиган янги сув ости кемасини қураётгани маълум қилинганди. Ўшанда кема Япон денгизидан ташқарига - Тинч океанига чиқа олса, у ердан АҚШнинг Гуам ва Ҳавайи оролларига зарба бериши мумкинлиги хабар қилинган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025