Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook бош директорининг хавфсизлиги учун бир йилда 23 млн доллар сарфлангани маълум бўлди
2019 йилга солиштирганда компания асосчисининг хавфсизлигини таъминлаш харажатлари 10 миллион долларга ошган.
Ўтган йили Facebook компанияси бош директори Марк Цукербергнинг хавфсизлигини таъминлаш учун 23 миллион доллар сарфланган. Бу ҳақда The Verge хабар берди.
Хабарда айтилишича, Facebook ҳар йили ўтказадиган текширувларда "жаноб Цукербергга нисбатан таҳдидлар аниқланган".
"У Facebook синоними ҳисобланади ва компаниямизга нисбатан салбий муносабатлар тўғридан тўғри Цукерберг билан боғлиқ", - дейилади компания томонидан.
Ўтган йили Facebook бош директорининг хавфсизлигини таъминлаш харажатлари коронавирус пандемияси сабабли ошиб кетган.
Қайд этилишича, Цукерберг йилига бир доллар маош олади ва ҳеч қандай мукофот ва моддий рағбатлантиришлар олмайди.
Мавзуга оид
18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
22:38 / 30.01.2025
Meta компанияси Трампга 25 млн доллар тўлашга рози бўлди
22:15 / 15.01.2025