Ўзбекистон | 10:14 / 13.04.2021
5261
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда сўнгги бир кунда яна 177 кишида касаллик аниқланди

Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 85 291 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 12 апрель куни республиканинг 10та ҳудудида жами 177 та касалланиш ҳолати аниқланган.

ССВ матбуот хизмати маълумотига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 17 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 14 нафари Тошкент вилоятида,
  • 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
  • Навоий вилоятида 5 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 15 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 4 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
  • Фарғона вилоятида 3 нафар,
  • Тошкент вилоятида 12 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83089 (+146) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1568 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид