Ўзбекистон | 11:19 / 13.04.2021
1631
2 дақиқада ўқилади

Навоийда ўтган йил меҳнат жараёнларида 94 киши жароҳатланган, 11 киши вафот этган

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Навоий вилоятида 2020 йил йилда меҳнат жараёнлари давомида 92 та ҳолатда 94 киши жароҳатланган, 11 киши вафот этган. Жорий йил уч ойда эса 27 киши оғир тан жароҳатлари олган, 5 киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Навоийда вилоят прокуратураси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида меҳнат хавфсизлиги бўйича корхона ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда ўтган йил ва жорий йилнинг 3 ойи мобайнида меҳнат жараёнида содир бўлган

Қайд этилишича, 2020 йилда вилоят бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ 92 та ҳолатда 94 нафар ишчи-ходим жабрланиб, 11 нафари вафот этган. Улардан 82 нафари ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олган ва 1 нафари енгил жароҳатланган.

Жорий йилнинг 3 ойида эса 30 та ҳолатда 32 нафар ишчи ходим жабрланган. Уларнинг 5 нафари вафот этган ва 27 нафари оғир тан жароҳати олган.

Рўй берган бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганда:

  • 6 та ҳолатда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланмаган;
  • 10 та ҳолатда ходимларнинг шахсий ҳимоя воситасидан фойдаланиши устидан назорат қилинмаган;
  • 8 та ҳолатда тиббий кўрикдан ўтказилмасдан меҳнатга жалб қилинган;
  • 46 та ҳолатда ходимлар меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилмаган;
  • 67 та ҳолатда хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномадан ўз вақтида ўтказилмаган;
  • 14 та ҳолатда қурилиш меъёри қоидаларига риоя этилмаган;
  • 7 та ҳолатда саноат хавфсизлиги қоидалари бузилган;
  • 50 та ҳодиса бошқа сабаблар билан рўй берган.

Таъкидланишича, жами 208 та ҳолатда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари қўпол равишда бузилган.

Таъкидланишича, тадбир давомида корхона раҳбарларига огоҳлантиришлар берилган.

Мавзуга оид