Ўзбекистон | 14:57 / 13.04.2021
1834
1 дақиқада ўқилади

Навоийдаги айрим савдо нуқталарида харидорларга касса чеки тақдим этилмаяпти 

Жорий йилнинг 1 январидан савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасига онлайн назорат-касса машиналарини босқичма-босқич татбиқ этиш белгиланган бўлса ҳам, Навоий вилоятида айрим тадбиркорлар томонидан онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланмаслик ҳолатлари учрамоқда.

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Нуриддин Раҳимовнинг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳозирда вилоятда 4 632 та тадбиркорлик субъекти онлайн-назорат касса машиналаридан фойдаланиш тизимига уланган.

Бироқ, олиб борилаётган тарғибот тадбирларига қарамасдан, айрим тадбиркорлар онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаяпти ёки ушбу мосламадан умуман фойдаланмаяпти.  

Жумладан, Навоий савдо комплекси ва марказий деҳқон бозорида ўтказилган профилактик тадбирда айрим тадбиркорлар онлайн назорат-касса машинасини атайин ишлатмасдан, харидорларга чек тақдим этмаётгани маълум бўлди. Ўрганишлар давомида вилоятда 51 та шундай ҳолат кузатилган.

Мавзуга оид