Спорт | 07:50 / 13.04.2021
1380
2 дақиқада ўқилади

Термизда ўтган халқаро мусобақада учкўприклик полвон қиз олтин медални қўлга киритди

Учкўприклик Покизахон Камолиддинова Ўзбекистон Президенти соврини учун ўтказилган халқаро кураш мусобақасида ғолиб бўлиб, олтин медални қўлга киритди.

Жорий йилнинг 10 ва 11 апрель кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон Президенти соврини учун ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган XV халқаро кураш мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада 27 давлатдан юздан зиёд полвон ва меҳмонлар иштирок этди.

15-бор ташкил этилган анъанавий халқаро мусобақада эркаклар олтита (-60 кг, -66 кг, -73 кг, -81 кг, -90 кг ва +90 кг), аёллар эса бешта (-48 кг, -57 кг, -63 кг, -70 кг, +70 кг) вазн тоифасида ўзаро беллашди.

Аёллар ўртасида +70 килограмм вазндаги беллашувларда ғолиблик Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидан бўлган Покизахон Камолиддиновага насиб этди ва у олтин медал билан мукофатланди. Мазкур вазн тоифасида иккинчи ўрин қозоғистонлик Азман Амаевага, учинчи ўрин эса яна бир ўзбекистонлик ҳамюртимиз Флюра Эргашева ва россиялик Гусейо  Владиенога насиб этди.

Маълумот учун, Ал-Ҳаким ат-Термизий халқаро мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 100 мин долларни ташкил этиб, ҳар бир вазн тоифаси ғолибларига 3 минг доллар, 2-ўринни қўлга киритган спортчиларга 2 минг ҳамда иккита 3-ўрин соҳибларига минг доллар миқдорида пул мукофотлари топширилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид