Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 4 нафар қиз хонадондан ўғрилик содир этганликда гумонланмоқда. Улардан бири 12 ёшда
Тошкент шаҳрида 4 нафар қиз хонадондан ўғрилик содир этганликда гумонланмоқда.
Жорий йил 30 март куни Учтепа тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига 19 ёшли Хуршидабону С. мурожаат қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, у номаълум шахс уйига кириб, 4 000 АҚШ доллари қийматидаги тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар – 28 ёшли Гулшан Д., 20 ёшли Тўхтагул Д., 19 ёшли Зарина Х. ва 12 ёшли Н.Д. қўлга олингани айтилади.
Билдирилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
09:41 / 16.05.2025
Мактаб ўрнига “дом”, 167 жабрланувчи. Тошкентда “новостройкачи”ларга нисбатан йирик суд иши бошланди
08:13 / 06.05.2025
Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
20:04 / 18.04.2025