Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетади — ОАВ
Ҳозирда Афғонистонда 750 нафарга яқин британиялик ҳарбий бўлиб, улар асосан Кобулни қўриқлаш ва маҳаллий ҳарбийларни тайёрлаш билан шуғулланади.
Қўшма Штатлар маъмуриятининг қароридан сўнг Буюк Британия ҳам Афғонистондан барча қўшинларини олиб чиқиб кетади. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳозирда Афғонистонда 750 нафарга яқин британиялик ҳарбий бўлиб, улар асосан Кобулни қўриқлаш ва маҳаллий ҳарбийларни тайёрлаш билан шуғулланади. Газета манбасининг сўзларига кўра, Америка қўшинлари ва ҳарбий базаларисиз Британия кучларига мамлакатда қолишни давом эттириш қийин бўлади.
Аввалроқ АҚШ маъмурияти вакили Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар 11 сентябргача олиб чиқиб кетилишини маълум қилганди.
АҚШнинг Афғонистондаги операцияси 2001 йилдан буён давом этмоқда. АҚШ ва НАТОнинг асосий жанговар кучлари Афғонистондан 2014 йилда олиб чиқиб кетилган.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
21:58 / 21.05.2025