ДХА ҳузурида Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.
Ҳужжат президентнинг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қабул қилинган.
Қарор билан Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифларига розилик берилди:
а) Давлат хизматлари агентлиги ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги Ахборот хизматларини ривожлантириш марказини ташкил қилиш;
б) Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қуйидаги функцияларни жорий этиш:
- давлат хизматларидан фойдаланишда кўп сўраладиган саволлар тўғрисида маълумот бериш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан аризалар қабул қилиш ва мурожаат қилувчиларга онлайн-консультациялар ва тегишли тушунтиришлар бериш;
- вазирликлар ва идоралар билан мурожаатлар ва бошқа масалалар юзасидан тезкор алоқа қилиш рақамлари тўғрисида маълумотлар жойлаштириш;
- юридик шахсларни, шу жумладан нодавлат ташкилотларни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш тартиби тўғрисидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиш ва бошқалар.
Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича бепул маслаҳат ва тушунтиришлар бериш;
- аҳолини фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва ННТлар кундалик ҳаётини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ва давлат хизматлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;
- аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатларини таҳлил қилиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар расмий тушунтиришларини жойлаштириш.
Ҳужжатда қуйидагилар белгиланди:
- марказ ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;
- Марказ таркибидаги Ягона давлат хизматларини кўрсатиш ахборот-алоқа маркази фаолият кўрсатади.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Ахборот хизматларини ривожлантириш маркази орқали мурожаатлар қабул қилиш ва кўриб чиқиш схемаси;
- Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматлари кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом.
Шунингдек, қарор билан Адлия вазирлиги ҳамда марказ фаолиятини ташкил этиш бўйича бошқа давлат органларининг вазифалари белгиланди.
Мавзуга оид

14:56 / 31.12.2021
Боғчага навбатга қўйиш, хорижга чиқиш учун қўйилган тақиқни аниқлаш ва яна учта хизматдан телефон орқали фойдаланиш мумкин

16:37 / 01.06.2021
«Меҳр-5» операциясида Ўзбекистонга олиб келинган болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар берилди

17:17 / 26.04.2021
Йилнинг биринчи чорагида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 100 мингдан ортиқ қонун бузилиши аниқланди

18:54 / 26.02.2021