Жамият | 15:36 / 14.04.2021
1951
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада 28 нафар боғча тарбияланувчисини олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси жаримага тортилди

Фарғона вилоятидаги Хонхўжа қишлоғи ҳудудида ўз хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходимлари Damas автомашинасини тўхтатганда, машина салонида 28 нафар боғча тарбияланувчилари борлиги аниқланган. 

Автоулов олд ўриндиғининг ўзига 5 нафар, орқа ўриндиқларга эса 23 нафар, жами 28 нафар болаларни жойлаштирган ҳайдовчи ёши катта киши бўлган. 

Машинанинг орқа эшиклари яхши ёпилмагани ҳам қайд этилган. ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчидан тегишли ҳужжатлар талаб қилинганида ҳайдовчи тегишли ҳужжатлар ёнида йўқлигини билдирган. 

Маълум қилинишича, ҳайдовчига тегишли чора кўрилган. Damas эса жарима майдончасига олиб кириб қўйилган. 

Ҳолат эса айнан қайси туман ҳудудида содир бўлгани, 28 нафар болалар айнан қайси МТМ тарбияланувчилари эканлигига ойдинлик киритилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид