Жамият | 15:24 / 14.04.2021
1032
2 дақиқада ўқилади

Қўрғонтепада 14 нафар алимент тўламаган оталар қамалди

Қўрғонтепа туманида ўтказилган сайёр судда фарзанди учун белгиланган алиментларни ўз вақтида тўламаган оталар ишлари кўрилди.

Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг қарори билан қарздор Р.Г вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаши белгиланган бўлсада, қарздор томонидан қасддан алимент пулларини тўламаслиги натижасида 16 млн 215 минг сўм алиментдан қарздорлик йиғилишига сабаб бўлган.

Ёки, суднинг 18.08.2010 йилдаги қарорига асосан, М.Ў вояга етмаган икки нафар фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб, ундирувчи И.И.га шу кунга қадар 14 млн. 249 минг сўм миқдордаги алимент пулларини тўламай, вояга етмаган фарзандларининг таъминотини ўз ҳолига ташлаб қўйган.

Фуқаро С.М ҳам вояга етмаган бир нафар фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб, жами 9 млн 348 минг сўм миқдордаги алимент пулларини тўламасдан келган.

Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими ташаббуси билан  юқоридаги каби мунтазам равишда алимент тўлашдан бўйин товлаб келган шахсларнинг жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш мақсадида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Суд мажлисида 14 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 47-4-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аввалроқ Алиментни ўз вақтида тўламаган андижонлик икки нафар отага қамоқ жазоси тайинланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид