Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Афғонистондан хорижий қўшинлар чиқиб кетмагунча анжуманларда иштирок этмаслигини маълум қилди

Фото: TASS
«Толибон» ҳаракати Афғонистондан барча хорижий қўшинлар олиб чиқиб кетилмагунча ҳар қандай халқаро анжуманда иштирок этмаслигини эълон қилди.
«Юртимиздан барча хорижий қўшинлар олиб чиқиб кетилмагунча, Афғонистон келажаги бўйича қарор қабул қилиш мақсад қилинган анжуманларда иштирок этмаймиз», – дея «Толибон»нинг Қатардаги офиси вакили Муҳаммад Наим сўзларини келтирган ғарб оммавий ахборот воситалари.
13 апрелда Оқ уй маъмурияти вакили Афғонистондан америкалик ҳарбийлар 2021 йил 11 сентябргача тўлиқ олиб чиқиб кетилишини маълум қилди. АҚШнинг аввалги маъмурияти буни 1 майгача амалга оширишни режалаштирганди.
Вашингтон Афғонистонда тинчлик жараёнига туртки бериш мақсадида 2020 йил 29 февралда «Толибон» билан сулҳ тузганди. Унга кўра, «Толибон» Афғонистон ҳудудидан АҚШ ва унинг иттифоқдошларига путур етказиш учун фойдаланмасликка, АҚШ эса толиблар барча келишувларга амал қилса, 14 ой ичида ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга ваъда берган.
Аввалроқ Истанбулда 24 апрелдан 4 майгача БМТ бошчилигида Афғонистон бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтиши маълум қилинганди. Унга Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» вакиллари ҳам таклиф қилинган.
Мавзуга оид

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025