Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 11-синф ўқувчиси 68та ОТМга кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширди
Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги 43-сонли умумтаълим мактабининг 11- синф ўқувчиси Саидкарим Турсунбоев хорижнинг 68та олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширди.
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 11- синф ўқувчиси энг юқори балл тўплаб, улардан бир нечтасининг грантлар соҳибига айлангани айтилади.
Қайд этилишича, битирувчи Саидкарим Турсунбоев имтиҳон топширган олий таълим муассасалари орасида АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Италия, Сингапур, Малайзия каби мамлакатларнинг номдор университетлари бор.
Бундан олдин, халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:11 / 18.04.2025
Тошкент ва Москва мигрантларни танлаб олиш жараёнини Ўзбекистонга кўчириш устида ишламоқда
20:18 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
17:45 / 13.01.2025
“Асосан бепул онлайн курслардан фойдаландим” — Ўзбекистонда илк бор SAT'дан 1600 балл олган бухоролик 18 ёшли йигит
14:24 / 06.11.2024