Ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётган вақтда қўлга олинди
10 апрель куни соат 18:00 ларда, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори А.Мўминов Қува тумани, Деҳқонобод қишлоғи ҳудудида, "Тико" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1990 йилда туғилган И.А.га нисбатан мастлик ҳолатида автомобиль бошқарганлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирган.
Шундан сўнг, 13 апрель куни фуқаро И.А. расмийлаштирилган маъмурий баённомани тегишли тартибда судга тақдим этмаслик ҳамда автомобилни жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига ходимга 2.000.000 (икки миллион) сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида таклиф қилган.
ЙПХ катта инспектори вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, пора таклиф қилаётган фуқарога нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.А. Қувасой шаҳар ИИБ ЙҲХБ биноси ёнида ЙПХ катта инспектори А.Мўминовга 1.000.000 (бир миллион) сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.
Аввалроқ Қўштепа туманида чора кўрмаслик ва автомобилини жарима майдонидан олиб чиқиш эвазига ходимга 100 АҚШ доллар пора таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
17:42 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди
19:09 / 28.10.2024
“Кўп миқдорда жаримам бор эди” – Самарқандда пора олган ИИБ ходими қамалди
20:03 / 09.10.2024
Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчисига қидирув эълон қилинди
17:35 / 03.10.2024