Ўзбекистон | 10:31 / 15.04.2021
28880
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича 2021 йилги кунлик антирекорд янгиланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 227 кишида коронавирус аниқланиб, кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича яна антирекорд қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 14 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85730 (+227) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 2 нафари Андижон вилоятида,
- 8 нафари Бухоро вилоятида,
- 3 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 3 нафари Наманган вилоятида,
- 25 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 3 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 42 нафари Тошкент вилоятида,
- 129 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
- Жиззах вилоятида 11 нафар,
- Наманган вилоятида 2 нафар,
- Самарқанд вилоятида 16 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
- Фарғона вилоятида 7 нафар,
- Хоразм вилоятида 5 нафар,
- Тошкент вилоятида 26 нафар,
- Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83462 (+198) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1634 нафар бемор даволанмоқда, шундан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022