Жамият | 23:02 / 16.04.2021
3514
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокими депутатлар ва тадбиркорларга мурожаат йўллади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар ва тадбиркорларга ўз мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Мурожаат – ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, биринчи ярим йилликда қўшимча иш ўринларини яратиш, бюджетга тушумларни кўпайтиришнинг устувор йўналишларига бағишланган.

Ҳокимнинг айтишича, Андижон вилоятида биринчи ярим йилликда 3000 та, йил якунига қадар яна 6 500 та субъект ташкил қилиш, 18 мингга яқин янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Абдураҳмонов ўз нутқида 2021 йилда кичик бизнес субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 70 фоизга (ўтган йилга нисбатан 1,1 бандга), саноатда 21 фоиз (1,1 бандга), инвестицияларда 64,2 фоиз (0,7 бандга), қурилиш ишларида 94 фоиз (0,6 бандга), жами хизматларда 68 фоиз (1,1 бандга) ва экспортда 46 фоизга (1,2 бандга) тенг бўлиши кутилаётганини билдирган.

«Туманларда ташкил этилаётган ёшлар кичик саноат зоналарида бугунги кунга қадар ёшларнинг 581,2 млрд сўмлик 617 та инвестиция лойиҳалари саралаб олиниб, ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 10 729 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган» – дейди ўз нутқида Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Элмурод Эрматов
Тайёрлаган Элмурод Эрматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид