Ўзбекистон | 08:26 / 16.04.2021
3319
1 дақиқада ўқилади

Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи ташкил этилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг «Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи ва Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи давлат муассасаси ташкил этилмоқда.

Музей Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Нукус шаҳар, Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган биносида жойлаштирилади. 

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда музей экспозициясини музей ашёлари билан тўлдириш чораларини кўради.

Олдин «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан Бердақ ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид