Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОЧЛ. ОКМК «Ал Ҳилол» билан жанговар дуранг қайд этди, гуруҳнинг иккинчи ўйинида ҳам ғолиб аниқланмади
Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 1-тур баҳслари якунига етди.
ОКМК гуруҳ босқичидаги дебют баҳсида мезбон жамоа «Ал Ҳилол» билан дуранг ўйнади. Зафар Полвонов ва Санжар Шоаҳмедовнинг голларига Сардор Раҳмонов (автогол) ҳамда Лусиано Вьетто жавоб беришди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Тожикистон чемпиони «Истиқлол» БААнинг «Шабоб Ал Аҳли» клуби билан баҳс юритди. Беллашувда ҳисоб очилмади. Дубайликлар сафида ўзбекистонлик яримҳимоячилардан Жалолиддин Машарипов дисквалификация туфайли майдонга тушмаган бўлса, Одил Ҳамробеков қайдномага киритилмади.
ОЧЛ, А гуруҳи, 1-тур, 15 апрель
Ал Ҳилол — ОКМК 2:2
Голлар: Раҳмонов (27, автогол), Вьетто (37) — Полвонов (11), Шоаҳмедов (70).
ОКМК — Валижон Раҳимов, Дилшод Аҳмадалиев (Мирғиёс Сулаймонов, 86), Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Акром Комилов, Йован Жокич, Миржамол Қосимов (Санжар Шоаҳмедов, 62), Санжар Турсунов (Дилшод Жўраев, 86), Мурод Тошматов (Эльвин Фортес, 62), Зафар Полвонов, Ҳусниддин Ғофуров (Шоҳруҳ Гадоев, 41).
Ал Ҳилол — Абдуллоҳ Ал Майюф, Муҳаммад Ал Бурайк (Амир Еурди, 83), Али Ҳади Ал Булайҳи, Абдуллоҳ Отайф, Лусиано Вьетто (Фаваз Ал Тераис, 63), Ёсир Аш Шаҳрони, Бафетимби Гомис, Андре Каррильо (Носир Ад Довсари, 75), Жанг Ҳюн Су (Муҳаммад Жаҳфали, 83), Ҳатан Баҳебри (Солиҳ Аш Шеҳри, 75), Муҳаммад Канно.
Истиқлол — Шабоб Ал Аҳли 0:0
Мавзуга оид
03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди
23:19 / 04.03.2025
Элит ОЧЛ. «Пахтакор» нимчоракфинал дастлабки ўйинида «Ал Ҳилол»ни мағлуб этди
12:00 / 26.02.2025
ОКМКда янги оҳак заводи қурилишига старт берилди
05:19 / 28.01.2025