Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳар ҳудуди 30,5 минг гектарга кенгайтирилади. Бешта янги туман ташкил этилади
Самарқанд шаҳри ҳудуди 30,5 минг гектарга кенгайтирилади. Шаҳарда бешта туман ташкил этилади. Бу ҳақда 15 апрель куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёевга шаҳарнинг бош режаси ва унинг ҳудудини кенгайтириш лойиҳалари тақдим этилганда маълум қилинган.
Қайд этилишича, Самарқандда ташкил этиладиган туманларнинг номи Янгикент (Зарафшон), Сиёб, Суғдиёна, Боғи Шамол ва Мароқанд бўлади. Шаҳарга унинг атрофидан 30,5 минг гектар ер майдони қўшилиши натижасида унинг аҳолиси 1 миллион нафардан ошади.
Аввалроқ, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳрида жорий йил охиригача бешта туман ташкил этилиши ва шаҳар аҳолиси миллион нафарга етказилиши ҳақида гапирган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2003 йилгача Самарқанд шаҳрида учта – Сиёб, Боғишамол ва Темирйўлчи туманлари бўлган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган «Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларининг туман маъмурий-ҳудудий тузилмаларини тугатиш ҳамда Навоий вилоятининг Навоий тумани чегараларини кенгайтириш ва номини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори билан Самарқанд шаҳридаги Сиёб, Темирйўлчи ва Боғишамол туманлари тугатилган.
Бундан ташқари, юқоридаги қарор билан Бухоро шаҳридаги Ф. Хўжаев ва Тўқимачилар, Намангандаги Давлатобод туманлари тугатилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 ноябрдаги қарорига мувофиқ, Наманган шаҳрида Давлатобод тумани қайта ташкил этилган эди.
Мавзуга оид
13:24 / 28.11.2024
“Самарқандни одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, ҳозир машина-шаҳарга айланган” — Турдимов
21:39 / 27.11.2024
Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин
11:25 / 29.09.2024
Самарқандда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
11:14 / 24.09.2024