АҚШ авиакомпанияларига Россия ва Украина устидан парвоз қилаётганда эҳтиёткор бўлиш тавсия қилинди
Киев, Днепр ва Симферопол ҳамда улардан 100 денгиз миляси масофада жойлашган Москва ва Ростов-Дон узра парвоз қилаётганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилган.
АҚШ федерал авиация бошқармаси Америка авиакомпанияларига Россия ва Украинанинг айрим ҳудудлари устидан парвоз қилаётганда эҳтиёткор бўлишни тавсия қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Қайд этилишича, Киев, Днепр ва Симферопол ҳамда улардан 100 денгиз миляси масофада жойлашган Москва ва Ростов-Дон узра парвоз қилаётганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилган.
Ушбу тавсия Американинг барча авиаташувчилари ва тижорат операторларига тааллуқли.
Таъкидланишича, мазкур тавсия Украина ва Россия ўртасидаги минтақавий кескинлик чегаравий тўқнашувларга айланиб кетиши эҳтимоли сабабли эълон қилинган.
Аввалроқ Канада Украина устидан парвоз қилиш хавфли экани тўғрисида огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
20:12
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
17:47
Кремл Россияга мигрантлар нима учун кераклигини тушунтирди
15:31
Шартнома бўйича ҳарбийлар 65 ёшга тўлмагунча Россия армиясидан бўшатилмайди
14:17