Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg АҚШ Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга тайёрлигини маълум қилди
Агар АҚШ Россия ҳакерлик ҳужумларини тўхтатмади ва Америка сиёсатига аралашишда давом этмоқда деб ҳисобласа, ушбу чора жорий этилади.
АҚШ маъмурияти ушбу ҳафтада Россияга қарши санкциялар таъсирини баҳолайди ва Москванинг янги тажовузкор ҳаракатларидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Агентликнинг маълумот беришича, Россиянинг қарз қоғозларига нисбатан санкциялар кучайтирилиши мумкин: АҚШ компанияларига иккиламчи бозорда ҳам уларни сотиб олиш тақиқланиши эҳтимоли бор.
Таъкидланишича, агар АҚШ Россия ҳакерлик ҳужумларини тўхтатмади ва Америка сиёсатига аралашишда давом этмоқда деб ҳисобласа, ушбу чора жорий этилади.
15 апрел куни АҚШ молия вазирлиги Россия давлат қарзларига нисбатан санкциялар киритилганини эълон қилди: 14 июндан кейин Америка молия институтлари бирламчи бозордан Россиянинг рублдаги федерал облигацияларини сотиб олиши мумкин эмас.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025