Ўзбекистон | 12:43 / 17.04.2021
1688
2 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятида 2021 йил якунига қадар қанча иш ўрни яратилиши маълум қилинди

Фарғона вилоятида ҳудудий инвестиция дастури доирасида 2021 йил якунига қадар 12,1 трлн сўм қийматидаги 893 та лойиҳа амалга оширилади, 22 минг доимий иш ўрни яратилади.

Фарғона шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан вилоят кенгаши депутатларига мурожаат йўллади.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, вилоятнинг ҳудудий инвестиция дастури доирасида 2021 йилда 12,1 трлн сўмлик 893 та лойиҳа амалга оширилади. Натижада жорий йил якунига қадар Фарғона вилоятида 22 минг нафар фуқаро учун янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, бугунги кунга қадар, вилоятда умумий қиймати 806,5 млрд сўм бўлган, 122 та лойиҳа ишга туширилиб, 1,8 мингта янги иш ўрни ташкил этилгани маълум қилинди.

«Бу борада, жорий йил якунига қадар қиймати 11,3 трлн сўм бўлган 771 та лойиҳа ишга туширилиши эвазига 20 мингта янги иш ўрни яратилади», дея Хайрулло Бозоров нутқидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид