Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Афғонистондаги миссияси учун 12 млрд евро сарфлагани маълум қилинди
Статистикада Германия ҳар йили инсонпарварлик ва инфратузилма лойиҳаларига ажратадиган маблағ ҳисобга олинмаган.
Германия 2001—2020 йиллар давомида Афғонистондаги миссияси учун 12 млрд евро сарфлади. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар берди.
Маълумот берилишича, энг кўп харажат 2010—2012 йилларда, Афғонистонда 5 мингга яқин немис ҳарбий хизматчиси жойлаштирилган даврда қилинган.
Шу билан бирга, статистикада Германия ҳар йили инсонпарварлик ва инфратузилма лойиҳаларига ажратадиган маблағ ҳисобга олинмаган. Ушбу маблағлар эвазига 1,4 минг километр йўл қурилган, 293та мактаб ва 51та шифохона барпо этилган.
НАТО 1 майдан Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқиб кетишга тайёрланмоқда.
Ҳозирда Афғонистонда мингга яқин германиялик ҳарбий жойлашган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025