Ўзбекистон | 00:59 / 18.04.2021
16707
1 дақиқада ўқилади
Коронавирусга қарши Ўзбекистон олимлари яратаётган 2 вакцина ЖССТнинг номзод-вакциналар рўйхатига киритилди
Ўзбекистон олимлари коронавирусга қарши ишлаб чиққан икки вакцинанинг клиник олди синовлари ўтказилмоқда.
Инновацион ривожланиш вазирлигидан маълум қилишларича, ўзбек олимлари томонидан яратилаётган қуйидаги икки вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг номзод вакциналар рўйхатига киритилган:
- Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг коронавирус S оқсили асосидаги рекомбинант вакцинаси;
- Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика марказининг SARS-Cov-2нинг оқсил бўлагининг уч соҳаси: pcDNA3. 1 (+) плазмидасига қўйилган NTD, RBD ва HR1-HR2 вакцинаси.
Бу ҳақда 17 апрел куни Республика Махсус комиссияси йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов ҳам айтиб ўтди.
«Худо хоҳласа, йил охиригача соғлиқни сақлаш ходимларимиз ўзимизнинг вакцинани аҳолимизни вакцинация қилиш жараёнида ишлатиш учун таклиф этишларига шубҳа йўқ», – деди Арипов.
Мавзуга оид
22:12 / 20.09.2021
Pfizer вакцинаси болалар учун хавфсиз деб топилди
17:09 / 20.09.2021
Чехияда аҳоли коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмланади
16:28 / 20.09.2021
Ирландияда катта ёшли аҳолининг 90 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
22:00 / 16.09.2021